Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда «МАN» русумли юк автомашинаси ёниб кетди

Самарқандда «МАN» русумли юк автомашинаси ёниб кетди

Жорий йилнинг 26 декабрь куни соат 04:00 ларда, Самарқанд шаҳар ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1079 километрида «МАN» русумли юк машинасида ёнғин чиқди.

Қайд этилишича, «Тошкент-Самарқанд» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган ушбу автомобилнинг юкхонасидаги музлатгичда қисқа туташув содир бўлган ва унинг ортидан ёнғин юзага келган. Ушбу ёнғин транспорт воситасининг кабина қисмига ҳам таъсир этган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг