Самарқандда икки киши «Audi» уриб кетиши оқибатида вафот этди
Самарқанд туманида содир бўлган ЙТҲда икки нафар пиёда вафот этди.
Вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилишича, 2023 йил 1 январь куни соат 21:30 ларда Самарқанд тумани Уста Умар Жўрақулов кўчасида ҳайдовчи Б.У. бошқарувидаги «Audi» йўлга югуриб чиққан икки нафар пиёдани уриб юборган. ЙТҲ оқибатида пиёдалар вафот этган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266 моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Қашқадарёда«Нексия-2» тўрт кишини босиб кетгани ва уларнинг барчаси ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter