Самарқандда эрига қайноқ сув сепиб юборган аёл қўлга олинди
Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида шу йилнинг 9 сентябрь куни “Оқтош” МФЙда яшовчи С.М. исмли аёл уйида оилавий жанжал оқибатида бирга яшовчи турмуш ўртоғи Н.М.нинг устига қайноқ сув сепиб юборган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Натижада Н.М. куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилган. Аёл қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter