Самарқандда директор ўринбосари қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Маълум бўлишича, РШТТЁИМ Самарқанд филиалининг ўриндошлик асосида янги технологиялар бўйича директор ўринбосари Т.М. фуқаро Х.ни танишлари ёрдамида Самарқанд шаҳридаги 4-сонли туғуруқхонага ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 1 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Сирдарёда мансабдорлар 1 млрд. 525 млн. сўм миқдоридаги бюджет маблағларини талон-торож қилгани фош бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter