Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда чуқур жарликка қулаган «Эпика» ҳайдовчиси ва йўловчиси омон қолди (видео)

Самарқандда чуқур жарликка қулаган «Эпика» ҳайдовчиси ва йўловчиси омон қолди (видео)

Фото: Видеолавҳадан скриншот

30 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Самарқандда катта тезликда келаётган машина баландлиги 20 метрлик кўприкдан пастга қулаб тушгани воқеаси билан боғлиқ видео тарқалганди.

Самарқанд шаҳридаги Ибн Сино кўчасида содир бўлган ушбу йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан вилоят ЙҲХБ қуйидагиларни маълум қилди, деб хабар бермоқда «Zarnews.uz»

Қайд этилишича, 2019 йил 1 октябрь куни тунги соат 00.30 ларда Самарқанд шаҳри Ибн Сино кўчасида ҳайдовчи — 1995 йилда туғилган, Боғимайдон-2 маҳалласида яшовчи Дилшод Давронов бошқарувида бўлган «Эпика» русумли, 30 Q 104 LA давлат белгили автомашинасининг бошқарувини йўқотиши оқибатида бетон тўсиққа урилиб, пастликка ағдарилиб кетган ва йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Оқибатда автомашинада бўлган ҳайдовчи ҳамда йўловчи – 1994 йилда туғилган, Самарқанд шаҳри Боғимайдон-2 маҳалласида яшовчи Дониёр Аҳадов тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига ётқизилган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг