Самарқандда бир аёл ўзини осди
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар беришича, 2022 йил 27 июнь куни соат тахминан 04:30 ларда Тойлоқ тумани Боғизағон маҳалласи Самарқанд кўчасида яшаган 1991 йилда туғилган Г.И. ўзининг яшаш уйи меҳмонхонасида кийим илгичга аёллар рўмоли билан ўзини осиб, ўз жонига қасд қилган.
Аниқланишича, Г.И. Тойлоқ тумани Боғизағон маҳалласида яшовчи 1989 йилда туғилган О.Х. билан 2019 йилда қонуний никоҳдан ўтиб, бирга яшаб келишган.
Қайд этилишича, турмушлари давомида 2 нафар 2019 ва 2021 йилда туғилган фарзанди бор.
Марҳуманинг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати бўйича ўлим сабабини аниқлаш мақсадида унинг мурдаси суд-тиббий экспертиза текширувидан ўтказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда, ҳолат юзасидан тегишли идораларга хизмат текширувлари тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter