Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанд шаҳрида банк раҳбари қўлга олинди

Самарқанд шаҳрида банк раҳбари қўлга олинди

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ

Самарқанд вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан Самарқанд шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Аниқланишича, «Микрокредитбанк» Самарқанд филиали раҳбари, 1982-й.т. Б.Ҳ., Самарқанд шаҳридаги МЧЖга 2 миллиард сўм кредит ажратиб бериш эвазига тадбиркордан 10.000 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилиб, олдиндан 4.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган.

Тадбир давомида банк раҳбари қолган 6.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда, мансабдорга нисбатан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг