Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда абитуриентларни алдаган «бункерлар» ушланди (видео)

Самарқандда абитуриентларни алдаган «бункерлар» ушланди (видео)

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўйича департамент ходимлари Самарқанд вилоятида олий таълим муассасаларига кириш тест синовларида абитуриентларга ёрдам беришга уринган бир гуруҳ шахсларни — «бункер»ни қўлга олди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги ахборот-таҳлил мультимедиа маркази маълум қилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари гуруҳ аъзоларидан бири М.Н. хизмат учун олдиндан 3000 доллар пулни аванс сифатида олаётганида ушлагач, гуруҳнинг изига тушган эди. Тергов маълумотларига кўра, гуруҳ А.А. томонидан шакллантирилган.

«Бункер»ларнинг вақтинчалик хонадонлари кўздан кечирилганида 23 та фуқаролик папсорти ва уларнинг 97 та рангли нусхалари, 13 та рўйхатга олиш варақалари, абитуриентларнинг исмлари ёзилган икки рўйхат ва бошқа ҳужжатлар топилган ва далилий ашё сифатида олинган.

7 август куни А.А. ва гуруҳнинг бошқа аъзоларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» ва «б» бандлари («бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириш орқали анча миқдорда фирибгарлик қилиш»), 28-модданинг 1-қисми («жиноятда иштирок этиш») ва 211-моддда («пора бериш») аломатлари билан жиноий иш қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг