Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сув балоси: 5,2 млрд сўмлик кўприк, Самарқандда «сузаётган ҳовлилар» ва бошқалар (фото)

Сув балоси: 5,2 млрд сўмлик кўприк, Самарқандда «сузаётган ҳовлилар» ва бошқалар (фото)

Нуробод тумани Узку қишлоғидаги кўприк.

Фото: UzbMeteo.

Ўзбекистон ҳудудида бир неча кунлардан бери давом этаётган ёғингарчилик сабаб ҳосил бўлган сел жойларда қатор нохуш ҳодисаларни келтириб чиқарди. 

Жумладан, Самарқанд вилояти Нуробод тумани Узку қишлоғидаги эски анҳор каналига қурилган 24 метрли янги кўприкни ҳудудда ёққан кўп ёғингарчилик натижасида ҳосил бўлган сел сувлари зарарламоқда.

Кўприк ўтган йили ноябр ойида  5,2 млрд сўмга янгидан қурилиб, топширилганди.

Шунингдек, Самарқанд вилояти, Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1075-1077 километрлари оралиғида сув тўпланган бўлиб, ҳозирда ҳудудий ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари зарурий чоралар кўрмоқда.

Фото:ИИВ ЙҲХББ.

Ёғингарчилик Самарқанд шаҳридаги айрим аҳоли яшаш хонадонларида сув тўпланишига олиб келган.

ФВБ махсус техникалари ёрдамида жойларда йиғилиб қолган сув массалари тортиб олинмоқда.

Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқда сел келиши оқибатида кўприк бузилиш ҳолатига келиб қолгани видеоси ҳам тарқалди.

Эслатиб ўтамиз, Гидрометеорология хизмати жорий йилнинг 16-19 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи эълон қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг