Самарқандда 16 ёшли йигитнинг жасади 8 кун ўтиб топилди
2022 йил 8 июнь куни соат тахминан 12:00 ларда Ургут тумани Рахматобод маҳалласидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёсининг чап қирғоқ каналига шу маҳаллада яшовчи 2006 йилда туғилган вояга етмаган Ф.М. ўз эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетиб, чўкиб кетган.
Самарқанд вилояти прокуратурасининг хабар қилишича, кўрилган қидирув ишлари натижасида, 16 июнь куни соат 13:30 ларда «Бойбул» маҳалласи ҳудудидан ўтган «Жартепа» ва «Панжикент» йўналишини кесиб ўтувчи «Янги Дарғом» каналининг ўнг томон қирғоғидан Ф.М.нинг мурдаси тан жароҳатларисиз топилган.
Ўлим сабабини аниқлаш учун суд тиббиёт экспертизаси тайинланган, бироқ марҳумнинг ота-онаси ва яқин қариндошлари ҳолат юзасидан бирон бир кишига даъво ва эътирозлари йўқлигини ҳамда экспертизадан ўтказишга норози эканлигини билдиришган.
Вояга етмаган Ф.М. ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида сувга тушиб чўкиб вафот этиши ҳолатида бирор-бир шахснинг ҳаракати ёки ҳаракатсизлигида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли, Ургут туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter