Самарқанд ва Бухорода «танка»лар қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Айтилишича, фуқаро А.Н. 2 нафар фуқарони «Nukus innovatsion instituti» Самарқанд филиалига 2-босқичга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Когон шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Г.С. ва Б.А. фуқаро З.Б.ни танишлари ёрдамида Ғиждувон туман Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлик техникумига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter