Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанд шаҳрида бир киши ис газидан заҳарланиб, қурбон бўлди

Самарқанд шаҳрида бир киши ис газидан заҳарланиб, қурбон бўлди

Ҳароратнинг пасайиши натижасида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ нохуш хабарлар кўпаймоқда.

Шу йилнинг 2 ноябрь куни соат 23-00ларда Самарқанд шаҳар, Боёвут кўчасида яшовчи фуқаро Ф.К. яшаш хонадонида ўрнатилган сув исситиш газ «колонка»сидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари хабар берди.

Турмуш ўртоғи Д.В. эса ис газидан ўткир заҳарланиш ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар! Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз», дейилади хабарда.

Яқинда Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида бир оиланинг тўрт аъзоси ис газидан заҳарланиши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар қилинган эди.

Кейинроқ эса Қўқон шаҳридаги кўпқаватли уйларнинг бирида яшовчи оиланинг уч нафар аъзоси ис газидан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг