Россияда оғир касалликка чалинган ўзбекистонлик оиласи билан ортга қайтарилди
Ўзбекистонлик С.Н. Россияга жорий йил 7 январь куни оиласи билан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келади.
Аммо 20 июнь куни саломатлиги ёмонлашади ва шифохонага ётқизилади.
Шундан сўнг С.Н. ишга лаёқатсиз бўлиб қолганлиги сабабли Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги вакиллигига Ватанга қайтишда ёрдам сўраб мурожаат қилади.
Фуқарога Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан авиачипта олиб берилди ва Санкт-Петербург-Самарқанд йўналишидаги авиарейс билан ватанга қайтарилди, дейилади агентлик хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter