Риштонлик фуқаро 150 минг сўмни деб етти йилгача қамалиши мумкин
1 декабрь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Фарғона вилояти, Риштон туманида яшовчи фуқаро Х.У. бир дона полителин парчасига ўралган “гашиш” гиёҳвандлик моддасини 150.000 сўм эвазига сотган вақтида далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter