Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди

Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди

Фото: Xabar.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Булоқбоши тумани тиббиёт бирлашмаси статисти Б.Х. фуқаро Т.З.ни Марҳамат туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ҳамда фуқаро Т.Ю.ни вилоят тиббиёт муассасаларидан бирига ишга киритиб қўйиши эвазига ҳар бири учун 800 АҚШ долларидан жами 1 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Хива шаҳар бўлими ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Я. фуқаро Н.Ю.нинг қариндоши М.И.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 1 500 АҚШ доллари эвазига “Бекобод” қишлоқ врачлик пунктига ишга киритиб қўйишини айтиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Олмазор тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент шаҳар филиалининг бўлим мудири Н.З. (муқаддам судланган) фуқаро З.А.ни Олмазор тумани тез тиббий ёрдам бўлимига ишга киритиб қўйиши эвазига 5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг