Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рамазон ойида масжидга келганларни ўмариб юрган шахс қўлга олинди

Рамазон ойида масжидга келганларни ўмариб юрган шахс қўлга олинди

Фото: Тергов департаменти

Жорий йилнинг 18 апрель куни соат 21:00 ларда муқаддам судланган 47 ёшли П.Ш. ўзгани мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Яккасарой туманидаги «Усмон Бин Маъзун» масжидига киради.

Масжиднинг таҳоратхонасида 31 ёшли С.М., 20 ёшли Р.З. ва 22 ёшли У.Ў.ларга тегишли бўлган кийимларни яширин равишда эгаллаб, масжиддан чиқиб кетаётган вақтида, ушбу ҳудудда хизматни олиб бораётган Яккасарой туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан ушланади.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан П.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 25,169-модда 1-қисми (ўғирликка суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов давомида аниқланишича, П.Ш. жорий йилнинг 15 март куни ҳам юқоридаги кўрсатилган масжидининг таҳоратхонасида 26 ёшли С.Ш.га тегишли нархи 4.000.000 сўмлик «Samsung А51» русумли телефон аппаратини ўғирлаган ва уни Яккасарой туманида жойлашган «Аския» деҳқон бозорига бориб, 500.000 сўм пул эвазига ўзига номаълум бўлган шахсга сотиб юборган.

Ҳозирда П.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан айблов эълон қилиниб, унга нисбатан «қамоққа олиш» тарздаги эҳтиёт чораси танланган.

Тергов давомида ушбу шахснинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилиб, якунига кўра қонуний қарор қабул қилинади.

Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг