Қувасойлик эр-хотин чақалоғини ёқиб юбормоқчи бўлди. Сўнг...
Мажбурий ижро бюроси (МИБ) Қувасой шаҳар бўлими ходимлари қарздорликни ундиришга оид ижро иши якунига етказа олмади.
Гап шундаки, фуқаро А.Б.дан банкнинг Қувасой филиали фойдасига 32.509.247 сўм қарздорликни ундириш ҳақидаги суднинг қарорини ижро этиш учун унинг хонадодонига борган МИБчилар қаттиқ қаршиликка учрайди. Қарздор ва унинг хотини ижрочиларни қаттиқ ҳақоратлашиб, бундан наф чиқмаслигига кўзи етгач, ўзларининг норасида чақалоғи устидан бензин сепиб, ёқиб юбориши билан таҳдид қилишга тушади.
Воқеалар ривожи катта кўнгилсизликка олиб келиши эҳтимолини ортгач, МИБ ходимлари ўз хизмат вазифаларини тўхтатишга мажбур бўлишади.
Шу билан ҳаммаси тугадими?
Йўқ-да, йўқ... Аксинча, эр-хотин ўзларига қўшимча ташвиш «сотиб олишди». Воқелик гувоҳлар кўз ўнгида содир бўлдики, бундан шунчаки кўз юмиб бўлмасди. Оқибатда эр-хотинга нисбатан Жиноят кодексининг «ҳақорат қилиш» (140-модда) ва «ҳокимият вакилиги қаршилик кўрсатиш» (219-модда) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter