Қозоғистонда ўзбекистонликлар қулликда сақлангани аниқланди (видео)
Олмаота ва Чимкент шаҳарларининг уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимлари маҳаллий меҳнат қуллигида ушлаб турилган 60 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқаросини озод қилди, деб хабар бермоқда Polisia.kz.
Қайд этилишича, Ақтўбе шаҳрида яшовчи шахс полицияга мурожаат қилиб, унинг Ўзбекистон фуқароси бўлган укаси Чимкентдаги ғишт заводида меҳнат қуллигидан қочгани ва Олмаотага етиб келгани, бироқ у ўша ерда номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар берганидан сўнг тергов бошлаган.
«Хабар келиб тушгач, Олмаота Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ва Ауэзов туман ИИБ ходимлари Чимкентга жўнаб кетишди, у ерда уч нафар «иш берувчи» қўлга олинди», дейилади ИИВ хабарида.
Иккита ғишт заводи ҳудудини тинтув қилиш чоғида тезкор ходимлар 60 нафардан ортиқ ишчилар борлиги, уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари экани маълум бўлган.
Ўтказилган тергов-суриштирув ишлари давомида заводга ишга таклиф қилинган хорижликларнинг ҳужжатларини олиб қўйишгани, ойликларни бермай, вақти-вақти билан жисмоний зўрлик ишлатиб, ўлим билан қўрқитишгани аниқланган.
Ғишт заводлари эгаларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter