Қозоғистонда ичида ўзбеклар бўлган автобус ағдарилди (видео)
Жорий йилнинг 29 декабрь куни соат 18:50 да Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Айтекеби туманидаги Қорабутак-Қўстанай автомобил йўлида йўловчи автобуси ағдарилиб кетди, деб хабар бермоқда Zakon.kz.
Қайд этилишича, воқеа жойида қутқарувчилар, маҳаллий ҳокимият ва ички ишлар бўлими ходимлари томонидан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси туман масжидига эвакуация қилинган.
«Ҳодисада жабрланганлар йўқ. Йўловчилар Екатеринбург-Чимкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган бўлган», —дейилади Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги об-ҳаво шароити ёмонлашганда ва йўлларда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишига чекловлар жорий этилганда об-ҳаво ўзгаришини кузатиб бориш ва йўлга чиқмасликни сўраган.
Қозоғистоннинг 6 та вилоятидаги республика аҳамиятидаги автомобил йўллари 15 та участкасида ноқулай об-ҳаво шароити, кучли қор туфайли ҳаракатланишга чеклов жорий этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter