Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда 55 ўзбекистонлик бўлган автобус бузилиб қолди

Қозоғистонда 55 ўзбекистонлик бўлган автобус бузилиб қолди

Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон) бош консулхонаси хабарига кўра, 20 ноябрь куни Самара-Чимкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган ва ичида 57 нафар одам, жумладан 55 ўзбекистонлик бўлган автобус Ақтобе вилояти Хромтау тумани ҳудудида техник носозлик туфайли тўхтаб қолган.

Фавқулодда вазиятлар бўйича вилоят департаменти ёрдамида йўловчилар иссиқ жойга эвакуация қилинган. ТИВ хабарига кўра, улар орасида тиббий ёрдамга муҳтожлар йўқ. Совуқ об-ҳавога қарамай, автобусда ёз учун мўлжалланган ёнилғидан фойдаланилгани ва у музлаб қолгани носозликка сабаб бўлган. Айни пайтда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва Қозоғистоннинг тегишли идоралари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг