Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўйлиқда автобус ёнди. Жароҳат олганлар йўқ, сабаблар ўрганилмоқда

Қўйлиқда автобус ёнди. Жароҳат олганлар йўқ, сабаблар ўрганилмоқда

Фото: iiv.uz

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида шу йил 28 сентябрь куни Фарғона йўли кўчасидаги «Қўйлиқ ота» бекати олдида Ф.К. бошқарувидаги 45-сонли «Бошлиқ даҳаси – Қўйлиқ 2-даҳа» йўналиши бўйича қатновчи «Мерседес-бенц» русумли автобусининг мотор қисмида ёнғин содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин автобуснинг ёқилғи тизимининг носозлиги оқибатида келиб чиққанлиги тахмин қилинмоқда. Жароҳат олганлар йўқ. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг