Қўшработда номаълум шахс «Дамас» ўғирлади

25 январь куни соат 17:30 ларда номаълум шахс Самарқанд вилоятининг Қўшработ тумани «Булоқбоши» қишлоғида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган «Дамас» русумли автомашинани ҳайдаб қочган.
Олиб борилган қидирув ишлари натижасида, ушбу жиноятни Қўшработ туманида яшовчи, 1961 йилда туғилган Ҳ.У. маст ҳолда содир этгани аниқланиб, ушланган. Автомашина техник соз ҳолда эгасига қайтарилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter