Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистондаги қизлар жанжалининг сабаби аниқланди

Қорақалпоғистондаги қизлар жанжалининг сабаби аниқланди

Видеодан кадр.

Ижтимоий тармоқларда қизлар ўзаро жанжаллашаётгани акс этгани видео тарқалганди.

Ҳолат юзасидан Элликқалъа тумани ҳокимлиги ҳам расмий маълумот берди.

Ҳокимликка кўра, мазкур ҳолат тумандаги марказий деҳқон бозори ҳудудида содир бўлган. Элликқалъа туманида яшовчи, 2005 йилда туғилган, вояга етмаган фуқаро Ш.Л. 2002 йилда туғилган фуқаро Б.З. номидан Instagram’да аккаунт очиб, унинг номидан фойдаланиб юргани улар ўртасида жанжал келиб чиқишига сабаб бўлган.

Ҳолатни Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедова, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ бошқарма бошлиғи ўринбосари Т.Қарлибаева атрофлича ўрганган. Воқеа иштирокчилари ва уларнинг ота-оналари билан суҳбат олиб борган.

Қўшимча қилинишича, мазкур ҳолат бўйича Элликқалъа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг