Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда талабалар пичоқланди. Улардан бири (қиз) вафот этди

Қорақалпоғистонда талабалар пичоқланди. Улардан бири (қиз) вафот этди

Фото: «Xabar.uz»

2021 йилнинг 2 апрел куни Қорақалпоқ давлат университети талабалари — С.С. (2001 йил, қиз) ва воқеа жойида бўлган Т.А. (2002 йил, йигит) пичоқланган.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси хабарига кўра, ҳодиса Нукус шаҳридаги 36-мактаб яқинида содир бўлган. Аниқланишича, талабалар бошқа бир талаба ­— С.С.нинг собиқ йигити У.Т. (2000 йилда туғилган) томонидан пичоқланган. У.Т. бир неча маротаба пичоқ билан оғир зарба берган, натижада фуқаролар С.С. ва Т.А. оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, С.С. 3 апрель куни касалхонада вафот этган.

2021 йил 2 апрель куни Нукус шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси, 2-қисми, «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг 3 апрелдаги қарори билан «қамоқ олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг