Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда оммавий электр ўчиши юзасидан расмий изоҳ берилди

Қорақалпоғистонда оммавий электр ўчиши юзасидан расмий изоҳ берилди

Аввалроқ, «Тахиатош ИЭС» АЖда носозлик  сабаб Қорақалпоғистоннинг айрим ҳудудларида электр таъминоти узилгани хабар берилганди.

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ маълумотига кўра, «Тахиатош ИЭС» АЖда ёнғин ва шу каби фавқулодда ҳолатлар юз бермаган. Буни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳам тасдиқлаган.

25 апрель куни соат 20:46 да станциядаги очиқ тақсимловчи қурилмада қисқа туташув юз берганлиги сабабли 1-сонли буғ-газ қурилмаси ва 1, 3-сонли турбогенераторлар автоматик ҳимоя тизимининг ишга тушиши натижасида ўчиб қолган.

Воқеа натижасида энергоускуналарга ҳеч қандай талофат етмаган. Соат 21:23 да станцияда очиқ тақсимловчи қурилманинг иш фаолияти тикланган, дейилади хабарда.

Энергоблоклар босқичма-босқич ишга туширилиб энерготизимга уланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг