Қорақалпоғистонда «Damas» ёниб кетди
Жорий йилнинг 12 июнь куни соат 11:44 ларда, Қорақалпоғистон Республикаси, Қонликўл тумани ҳудудидан ўтувчи «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» А-380 автомобиль йўлининг 847-км.да ҳайдовчи, 1991 й.т. А.Е. «Damas» русумли транспорт воситасини 2 нафар йўловчи билан бошқариб кетаётган вақтида автомобилнинг двигатель қисмидаги симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин юзага келган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан Қонликўл тумани ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситаси техник созлигига эътиборли бўлишлари, носоз транспорт воситасини бошқармасликлари сўраб қолинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter