Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қора денгиз суви қизарди

Қора денгиз суви қизарди

Фото: «Sochi24.tv»

Қора денгизнинг Анапа (Краснодар ўлкаси, Россия) соҳилларидаги суви қизил рангга кирди.

Денгиз суви рангининг камдан-кам кузатиладиган ўзгариши табиий сабаблар билан боғлиқ, одамлар саломатлиги учун хавф туғдирмайди, дейишмоқда экологлар.

Қора денгизнинг қизил тусли бўлиб қолганини сув ўтларининг гулга кирганидан кўришмоқда, қизғиш сув шамол ва тўлқинлар таъсирида соҳилгача етиб келган. Қолаверса, жуда кўп ёмғир ёғиши натижасида лойқа сувларнинг денгизга оқиб тушгани ҳам денгиз рангини ўзгартирган бўлиши мумкин.

Ўтган йили Новороссийск ва Геленжикда ҳам денгиз суви қизил рангга бўялганди, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг