Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қора денгиз соҳилида 10 та делфин ўлик ҳолда топилди

Қора денгиз соҳилида 10 та делфин ўлик ҳолда топилди

Шу йилнинг 15 декабридан 22 декабригача экологлар Қора денгиз соҳилларида 10та Азов делфинини ўлик ҳолда топдилар. Уларнинг нобуд бўлишига денгизга мазутнинг тўкилиши сабаб қилинмоқда.

Краснодар ўлкасида Қора денгизга нефт оқиши оқибатида Азов делфинлари оммавий равишда нобуд бўлмоқда.

18 декабр куни Анапа шаҳри қирғоғида ҳалок бўлган биринчи делфин экологлар томонидан топилган эди. Кейинчалик кўнгиллилар янги ҳолатлар ҳақида хабар беришди.

Эслатиб ўтамиз, 15 декабр куни Керч бўғозида бўрон туфайли жами 9,2 минг тонна нефт олиб кетаётган «Волгонефт-212» ва «Волгонефт-239» танкерлари ҳалокатга учрагач, Краснодар ўлкаси қирғоқларига мазут оқиб кетди.

Краснодар ўлкасининг Темрюк ва Анапа туманларидаги пляжларда мазут доғлари пайдо бўлди. Анапада фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Расмийлар ва кўнгиллилар қирғоқларни мазутдан тозалашмоқда. Краснодар ўлкаси губернатори Вениамин Кондратевнинг сўзларига кўра, бу бир ойдан кўп вақтни талаб қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг