Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўқондаги хонадонда юз берган портлаш сабаби маълум қилинди

Қўқондаги хонадонда юз берган портлаш сабаби маълум қилинди

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги хонадонда бахтсиз ҳодиса оқибатида тўрт киши куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берилган эди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса сабабини маълум қилди.

Қайд этилишича, 19 декабрь куни соат 05:45 да Қўқон шаҳар, Барҳаёт кўчасидаги уйда газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлган. Уйнинг 1-қаватига ўрнатилган, резина шланг билан уланган, қўл бола услубда ясалган иситиш печидан газ сизиб чиққан.

Хонадон эгаларидан бири табиий газ ҳидини сезмай, эрталаб соат 05:45 да хона чироғини ёқиши оқибатида ҳаво-газ аралашмаси чақнаши содир бўлган. Оқибатда хонадонда бўлган 4 киши турли хил даражадаги куйиш тан жароҳатини олган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли соҳа ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг