Қўқондаги корхонада ишчи бункер остида ҳалок бўлди
Жорий йилнинг 17 октябрь куни соат 11:10 да Фарғона вилоятида жойлашган «Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals» АЖда бахтсиз ҳодиса юз берди.
Қайд этилишича, «Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals» АЖ ҳамда «Metall Universal 777» МЧЖ ўртасида тузилган шартномага асосан корхона ҳудудида, жумладан, қадоқлаш цехида амалга оширилаётган қурилиш монтаж ишлари жараёнида, ўғит қадоқлаш ускунаси бункери остида металл конструкция қисмларини ўрнатиш жараёнида, бункер таянчларини кесиш оқибатида бункер қулаб тушган.
Натижада, «Metall Universal 777» МЧЖ ишчиси қулаб тушган бункер остида қолиб, вафот этган.
Ҳозирда дастлабки экспертиза ва терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter