Қўқонда яна қотиллик. Эр-хотин ўлдирилиб, болаларининг оғзи скотчланиб кетилди!

Қўқон шаҳрида яна қотиллик юз берди. Шу йилнинг 6 январь куни шаҳарнинг Жасорат кўчасида истиқомат қилувчи эр-хотин (иккисининг ҳам ёши 41 да) ўз уйининг ётоқхонасида жонсиз ҳолатда топилган. Улар қотиллик қурбони бўлгани айтилмоқда. Марҳумларнинг фарзандлари эса қўл-оёғи боғланиб, оғзи скотчланиб кетилган.
Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, ҳолат юзасидан шу куни ўзида (Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан) ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши Бош прокуратура назоратида.
Тузилган тезкор-тергов гуруҳи томонидан жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўқонда ота-бола яқин қариндошини ўлдириб, ҳовлига кўмиб юборгани бўйича қотиллик жинояти фош этилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter