Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўқонда аҳолининг бир қисми электр таъминотисиз қолди

Қўқонда аҳолининг бир қисми электр таъминотисиз қолди

Фото: Xabar.uz

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги аҳолининг бир қисми электр таъминотисиз қолди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда. 

Фарғона вилоятида 110 кВли «L-Чархий-1» электр узатиш тармоғида носозлик юзага келди.

Бунинг натижасида Қўқон шаҳри истеъмолчилари қисман (4 минг 200 та) электр таъминотидан узилган.

Ҳозирги вақтда махсус бригада томонидан ушбу носозлик бартараф этилмоқда.

Носозлик қисқа вақт ичида бартараф этилади ва истеъмолчиларга барқарор электр энергияси етказиб берилиши таъминланади, дейилади вазирлик маълумотида.

Аввал кучли шамоллар ва ёмғир сабаб Хоразмда минглаб хонадонлар электр энергиясисиз қолганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг