Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўқонда 6,3 млрд. сўмлик автокредит талон-торож қилиб юборилди

Қўқонда 6,3 млрд. сўмлик автокредит талон-торож қилиб юборилди

Фото: Xabar.uz

19 нафар фуқаро номига автокредит расмийлаштириб ўзлаштирган шахслар аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Аниқланишича, фуқаролар Ш.У. ва А.В. Тошкент шаҳридаги G-W. ва E-W. МЧЖлар масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 19 нафар фуқаро номига тижорат банки филиалларидан жами 6,3 млрд сўм автокредит ажратилишига эришиб, ушбу кредит ҳисобидан фуқароларга автомашиналарни етказиб бермасдан кредит маблағларини талон-тарож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг