Қўқонда «Spark» ва «Nexia» тўқнашувида ҳар иккала машина ёниб кетди
7 февраль куни ҳайдовчи 24 ёшли А.Р., «Spark» русумли автомашинасида Қўқон шаҳридаги чорраҳалардан бирида ўзига нисбатан йўлнинг ўнг томонидан ҳаракатланиб келаётган 37 ёшли А.Х.,нинг бошқарувидаги «Nexia» русумли автомашина билан тўқнашув содир қилган.
Натижада «Spark» автомашинасининг мотор қисми «Nexia» автомашинасининг олд қисмига урилган, қисқа туташув ҳосил бўлиши оқибатида ёнғин содир бўлган. Ҳайдовчилар ҳеч қандай тан жароҳати олмаган ҳамда шифохонага мурожаат қилмаган.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматига кўра, Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter