Қизни шарманда қилмоқчи бўлган шахс 400 доллар билан ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро И.Н. «М.А.» исмли қизнинг шахсий фото ва видео тасвирларини ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбормаслик эвазига 400 АҚШ долларини талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) ва 141-3-моддаси (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter