Қирғизистонда даҳшатли муз кўчкиси туристлар устига ёпирилди (видео)
Қирғизистон баланд тоғликларида муз кўчиши ҳодисаси рўй берди. Кўчки Қоракўлдан 70 км узоқда Иссиқкўл тоғлиги Жукуу дарасида содир бўлди.
Хавфли ҳодиса 10 га яқин хорижий сайёҳ кўз ўнгида юз берган. Бир нафар сайёҳ оёғидан лат еган. Қолганлар ҳодисадан жабрланмаган.
«Одатда, қор кўчиш ҳодисалари ёки қор кўчиш хавфи тўғрисида кўп эшитамиз. Аммо, табиатда муз ҳам кўчиб туради. Бу ҳодиса одатда иссиқ ёз ойларида кузатилади. Табиийки, ёз ойларида сайёҳлардан тортиб, дам олувчиларнинг ҳаммаси тоғларга ошиқади. Музликлар мавжуд тоғлардаги муз кўчиш ҳодисалари бу ўта хавфли ҳодисадир», дейди мутахассис.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда музликлар анча кам ва ҳозир бу музликларга сайёҳ ва дам олувчилар мунтазам чиқа олмайди.
Шунга қарамай, охирги йиллар Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги музликларига қатнов кўпайган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter