Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёлик фуқаро хиёнат туфайли калтаклангани айтилмоқда

Қашқадарёлик фуқаро хиёнат туфайли калтаклангани айтилмоқда

Фото: Тергов департаменти

Қашқадарёнинг Яккабоғ туманидаги фуқарони, 15 январь куни 3-4 киши қўл-оёғини боғлаб, шафқатсизларча калтаклашгани айтилган фуқаро иши Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан назоратга олингани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Яккабоғ туманида яшовчи Комил А. туман ИИБга 17 январь куни ҳолат бўйича ариза билан мурожаат қилади.

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 15 январь куни соат 10:00 да уни синфдоши А.Қ. ва унинг турмуш ўртоғи Г.А. телефон орқали ўзларининг Қурашайх қишлоғидаги яшаш уйига чақиради.

Комил А. ўз мурожаатида А.Қ.нинг яшаш уйи айвонига кирган вақтида уни уриб, оёқ ва қўлларини арқон билан боғлаб, унинг юз, бош ва сон соҳаларига таёқ билан қасддан уриб, рўзғор капкирини оловда қиздириб, Комил А.нинг қорин соҳасига бир неча марта босиб қийнаб куйдиришганлигини, ушбу ҳолат бўйича қонуний чора кўришни сўраган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида, А.Қ. ишлаш мақсадида Россияга кетган вақтида унинг турмуш ўртоғи Г.А. жабрланувчи Комил А. билан ўзаро муносабатда бўлиб келганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, Комил А. 15 январь куни шифохонага мурожаат қилган вақтида юқоридаги жанжални яширган ҳолда, отдан йиқилиб, уни от судраб кетганлигини маълум қилиб, биринчи ёрдамни олиб шифонадан чиқиб кетганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг