Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёдаги газ портлашида 2 болакай ҳалок бўлди

Қашқадарёдаги газ портлашида 2 болакай ҳалок бўлди

Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан олинган маълумотга асосан, бугун, 8 октябрь куни соат 10:04ларда Китоб тумани, “Истиқлол” МФЙ, Қашқадарё кўчаси, 38-уйнинг (уй эгаси 1947 й.т. А.Пармонов) ошхонасида газ плитасининг носозлиги сабабли ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

ФВВ ахборот хизматининг хабарига кўра, чақнаш оқибатида ошхона шифтининг 4 кв.м. майдони ёнган ҳамда 2 нафар фуқаро касалхонада вафот этган ва 1 нафар фуқаро куйиш тан жароҳатлари билан Китоб тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.

Вафот этган фуқаролар:

Беллура Хомидова, 2013 й.т. (уй эгасининг набираси, 100 % термик куйган).

Фарзона Хомидова, 2016 й.т. (уй эгасининг набираси,100 % термик куйган).

Жароҳатланган фуқаро:

Бахтигул Жамолова, 1991 й.т. (уй эгасининг келини, 40-45 % термик куйган, аҳволи ўрта оғир).

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг