Қашқадарёда салонида ўндан ортиқ йўловчи бўлган автобус ағанаб кетди

Бугун, 7 ноябрь куни соат 09:45 ларда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида «Шаҳрисабз-Мираки» йўлининг 1-километрида йўловчи ташувчи автобус ағдарилиб кетган.
Вилоят ИИБ берган маълумот кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси автобус ҳайдовчисининг руль бошқарувини йўқотиши натижасида юзага келган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмагани айтилмоқда.
Қашқадарё вилояти транспорт бошқармасига кўра, давлат рақами 70 N 201 FA бўлган, «Исузу» русумли автобус Шаҳрисабз шаҳридан Шаҳрисабз туманининг Қутчи қишлоғига доимий йўловчи ташиб келган. Ушбу транспорт воситасининг йўловчи ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия варақаси мавжуд.
Маълум бўлишича, йўл-транспорт ҳодисаси вақтида автобус салонида 10 дан ортиқ йўловчи бўлган, уларга жиддий зарар етмаган.
Ҳолат бўйича ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter