Қашқадарёда ўрмон ёнғини: салкам 600 та арча нобуд бўлди
Қашқадарё вилояти, Қамаши туманида ўрмонларда ёнғини юз бериб, салкам 600 та Зарафшон арчаси ёниб кетган.
Вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Карима Ёдгорованинг маълум қилишича, ҳодиса 3 ноябрь куни юз берган.
5 гектар майдонни қамраб олган ёнғин оқибатида ўрмон хўжалиги ҳудудидаги ноёб дарахтлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига талофат етгани таъкидланмоқда. Хусусан, тахминан 600 га яқин Зарафшон арчаси ёниб кетган. «Айни пайтда зарар миқдори аниқланмоқда», - деди Карима Ёдгорова.
Алоҳида қайд этишларича, ёнғин оқибатида аҳоли орасида жабрланганлар йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter