Қашқадарёда «Ласетти» портлаб кетди. Ҳайдовчи омон қолди
Бугун, 29 сентябрь куни соат 08:05 да Қашқадарё вилояти Ғузор туманининг Мустақиллик кўчасида ҳаракатланиб кетаётган «Ласетти» русумли автомобилнинг газ балони портлаб кетган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи енгил тан жароҳат олган ва шифохонага юборилган. Автомашинада фақат унинг ўзи бўлган.
Ҳозирда ҳодиса сабаби аниқланмоқда.
Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, Прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг куч-воситалари жалб қилиниб, вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари бажарилган.
«Барча ҳайдовчилардан ўз бошқарувидаги транспорт воситасига ўрнатилган газ баллонидан фойдаланиш техник талабларига қаътий риоя этишларини сўраймиз», дейилади ФВВ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter