Қашқадарёда аёлни сочини олиб, қамчилашди
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида аёл келин бўлиб тушган хонадонида эри ва унинг яқинлари томонидан боғлаб қўйиб ваҳшийларча калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг 9 июль куни соат тахминан 23-30 ларда Яккабоғ тумани, «Янгиҳаёт» МФЙда яшовчи фуқаролар Ю.Э, Ю.Б, Ю.Р ва Ю.Хлар Яккабоғ тумани, «Янгиҳаёт» МФЙда яшовчи Қ.М фуқаро Ю.Х билан ишқий муносабатда бўлиб юрганлигидан ғазабланиб, оёқ-қўлини боғлаб, сочини кесиб ташлаб, танасини дуч келган соҳаларига қўл-оёқлари ва қамчи билан мутассил равишда уриб, қийнаб, жисмоний азоб бериб тан жароҳати етказишган. Натижада Қ.М. тан жароҳати олиб, Яккабоғ тумани Тиббиёт бирлашмаси шифохонасига тушган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан фуқаро Ю.Э, Ю.Б ва бошқаларга нисбатан ЎзР ЖКнинг 138-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter