«Мухбир вилоят ҳокимиятига суҳбатга чақирилган» — ИИВ матбуот котиби
Қашқадарё вилояти бўйича хабарларни ёритувчи «Nasafnews» нашри бош муҳаррири ИИВ ходимлари томонидан мажбуран олиб кетишга уринилгани айтилмоқда.
«Сайт мухбирлари ишлаётган офисга ИИВ ва терроризмга қарши кураш бошқармасида ишлашини айтган ходимлар бостириб келди. Ходимлардан бири сайт бош муҳарририни мажбурий тартибда олиб кетишга ҳаракат қилди.
Ходимлар қўлида ҳеч қандай асос ва чақирув хати йўқ», дея ёзади сайт вакили Дилшод Набиев.
Мухбир бу сайт ходимларига қилинган биринчи босим эмаслигини қайд этади.
Айни пайтда ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов ҳам вазиятга изоҳ бериб ўтган:
«Сайт мухбири вилоят ҳокимиятига суҳбатга таклиф этилган холос».
ИИВ расмий вакили мухбир нима сабабдан ҳокимиятга суҳбатга чақирилганига изоҳ бермаган.
Мухбир эса бу воқеага вилоят ҳокимлигининг алоқаси йўқлигини, ИИВ чақируви учун вилоят ҳокимлигини айбламасликни сўраган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter