Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна ис гази: Қаршида 8 киши заҳарланди, Нукусда эса 2 киши вафот этди

Яна ис гази: Қаршида 8 киши заҳарланди, Нукусда эса 2 киши вафот этди

9 ноябрь куни соат 07:30ларда Қашқадарё вилояти Қарши тумани, Боғдод маҳалласида яшовчи аёл Б.И., унинг 2 нафар фарзандлари ҳамда яшаш хонадонига меҳмонга келган 5 нафар қариндошлари яшаш уйи ошхонасидаги газ плитасини ёқиб, ухлаб қолиши натижасида ис газидан заҳарланиб, шифохонага ётқизилганлар. 

Шунингдек, 10 ноябрь куни соат 13:00ларда Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Е.А. ва унинг турмуш ўртоғи қўлбола усулда ясалган иситиш қозини ўчоғига уланган табий газ угаридан (ис гази) заҳарланиб, вафот этганлар.

Иккала ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар тешкирув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз»- дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари берган хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг