Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қаршида 37 ёшли шахсни танишлари калтаклаб, кўчага ташлаб кетишди

Қаршида 37 ёшли шахсни танишлари калтаклаб, кўчага ташлаб кетишди

Фото: Xabar.uz

Қарши тумани Кўчкак маҳалласида истиқомат қилувчи 1985 йилда туғилган Н. Раҳматовни 14 февраль куни 4 нафар фуқаро калтаклаб, ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳатлари етказиб, кўчага ташлаб кетди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий маълумот тақдим этди.

2022 йил 14 февраль куни соат 21:25 ларда Қарши тумани Кўчкак маҳалласида яшовчи Р.Н.ни маҳалладошлари Ў. Ш., Ҳ.О., Т.А. ва Ш.Ў.лар телефон орқали чақиришиб, Ў. Ш.нинг бошқарувидаги «Дамас» русумли автомашинасига миндириб, Қарши тумани «Гулистон» маҳалласи ҳудудидаги дала майдонига олиб бориб, уриб тан жароҳати етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ Тергов бўлими томонидан 2022 йил 15 февраль куни жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Оғир аҳволга тушган беморнинг яқинларига кўра, айни пайтда калтакланган фуқаро Республика шошилинч тез ёрдам маркази Қарши филиалида даволанмоқда. Шифокорларнинг айтишича, унинг аҳволи жуда оғир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг