Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қарши туманида фирибгарлар 450 миллион сўмлик цехни алдов йўли билан сотиб юборди

Қарши туманида фирибгарлар 450 миллион сўмлик цехни алдов йўли билан сотиб юборди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Маълум бўлишча фуқаро Ж.А. ва бошқалар «С.» МЧЖга қарашли ғишт ишлаб чиқариш цехини 450 млн сўмга сотиб беришга жамият раҳбарини ишонтириб, ўзлари топган мижозга ушбу цех ва бошқа асбоб-ускуналарни фирибгарлик йўли билан 20 000 АҚШ долларига сотиб, пул маблағларини ўзларининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг