Қарши шаҳрида мудҳиш қотиллик содир этилди
Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида қотиллик содир этилганлиги юзасидан хабар тарқалди.
Аниқланишича, 2022 йил 31 май куни Қарши шаҳри, «Комилон» маҳалла фуқаролар йиғинидаги хонадонлардан бирида фуқаро Л.А.нинг (эркак, 1995 й.т.) жасади қотиллик аломатлари билан топилган, дея хабар бермоқда вилоят прокуратураси.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Қарши шаҳар прокуратураси томонидан О.Д.га (2004 й.т.) нисбатан жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (оғирлаштирувчи ҳолатда қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter