Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қамоқхонада 19 ёшли йигит ўз жонига қасд қилаётганда ходимлар мазах қилиб видеога олган» — ҳуқуқ фаоли

«Қамоқхонада 19 ёшли йигит ўз жонига қасд қилаётганда ходимлар мазах қилиб видеога олган» — ҳуқуқ фаоли

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги Шайхали қўрғончасида жойлашган қамоқхонада 19 ёшли йигит ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда. Бу ҳақда ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов маълум  қилди.

«Қарши яқинидаги Шайхали посёлкаси 35-сонли манзил колонияда 19 яшар маҳкум Ж. Д. ўз жонига қасд қилибди. Ҳайратланарлиси, унинг лезвия билан томирларини очаётганини қамоқхона ходимлари шахсий телефонига видеога олиб турган. Устидан кулиб, изза қилишган.

Сўнг йигитни изоляторга қамашибди, зонага қайтаришмоқчи экан. Бу ҳодисадан Қашқадарё махсус прокурорининг ғазаби қўзғаб, ходимларга иш қўзғатган. Тергов ҳаракатлари бошланди, Омбудсманнинг маҳаллий вакиллари ҳам келди, деди воқеа гувоҳларидан бири.

Милициянинг бундай ҳаракатларига қулоқлар ҳам ўрганиб қолди», – деб ёзмоқда Абдураҳмон Ташанов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг