«Қамчиқ» йўлида нефт тўкилди (фото)
Қамчиқ довонида нефть маҳсулоти ортилган махсус юк машинаси ағдарилиб кетди.
Қайд этилишича, А-373 «М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида «Тошкент-Водий» йўналишида нефт маҳсулоти ташувчи махсус юк машинаси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги тўсиққа ўрилиши натижасида ЙТҲ содир бўлган.
Йўлни нефть маҳсулотидан тозалаш амалга оширилгач, транспорт воситаларининг икки томонлама хавфсиз ҳаракати йўлга қўйилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter