«Прокурор қабулига борганлар ғалаён кўтарди» видеоси тарқалди. ИИБ баёноти
![«Прокурор қабулига борганлар ғалаён кўтарди» видеоси тарқалди. ИИБ баёноти](https://static.xabaruz.com/crop/2/4/720_460_95_2493706609.jpg)
Ижтимоий тармоқларда «Ўзбекистонда қонун йўқ», «прокурор қабулига борганлар ғалаён кўтарди» номли видео тарқалди. Қашқадарё вилояти ИИБ баёнот эълон қилди.
Унда айтилишича, Чироқчи туманида 24 августидан 25 август кунига ўтар кечаси фуқаро Абдузоҳид ўғли Абдувоҳидни уриб ўлдириб, ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» бандида кўрсатилган жиноятни содир қилган.
Мазкур жиноятни келиб чиқиши сабабларини кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиб, бундай оғир жиноятларнинг вужудга келишини олдини олиш мақсадида 27 август куни «Тарағай» МФЙ ҳудудидаги мактабда туман тўртинчи сектор раҳбари томонидан муҳокама йиғилиши ташкил этилган ва туман ИИБ бошлиғи ва мутасадди ташкилотлар томонидан ўтказилган. Учрашувда прокуратура органлари таклиф этилмаган.
Учрашувда «Лангар» МФЙда яшовчи 21 июнь куни Ж.Н. томонидан ўлдирилгани юзасидан марҳум А.Ж.ни яқин қариндошлари томонидан олиб борилаётган тергов ҳаракатларидан норози бўлиб муҳокама йиғилишига мурожаат қилишга келишган.
Мазкур ҳолат юзасидан марҳум А.Ж. қариндошларининг важлари вилоят прокуратураси томонидан 6 маротаба қабул қилиниб,тергов текширишлари давомида уларнинг важлари текширилиб, тасдиғини топмаган.
Хозирда марҳум А.Ж нинг ўлими юзасидан Ж.Н.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда Чироқчи туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.Жиноят ишининг тергови вилоят прокурори томонидан назоратга олинган, дейилади ИИБ баёнотида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter